Бутун БМТ тизими ислоҳотга муҳтож
Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бошда кўплаб муҳим мавзуларда «қадам ташламаётганига» эътибор қаратди. Бу бутун БМТ тизимининг «обрўсига соя солади». Вазирнинг сўзларига кўра, халқаро ҳуқуқ параметрларига асосланган янада демократик, масъулиятли тизим яратиш зарурати туғилади.
Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Фидан Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида «Глобал бошқарув ислоҳоти» деб номланган сессияда иштирокчиларга хитоб қилди.
Туркия ташқи ишлар вазири янги кўп қутбли дунё тартиби шароитида геосиёсий кескинликларни бартараф этиш учун кучли кўп томонлама институтлар ва самарали глобал бошқарув механизмлари зарурлигини таъкидлади.
Керакли ўзгаришларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этиб, бунга эришиш учун аввало БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш кераклигини айтди.
Вазир халқаро молия институтлари ва кўп томонлама ривожланиш банклари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги тафовутни камайтириш учун ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатларга мос сиёсатни амалга ошириши кераклигини таъкидлади, Ҳакан Фидан акс ҳолда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиб бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, G20 бу контекстда муҳим роль ўйнайди.