Рўзадор ҳушидан кетса рўзаси очиладими?
215-cавол: Рўзадор одам ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Рўзадор одам ҳушидан кетиши билан рўзаси очилмайди. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
“Рўзадор Рамазон ойида ҳушидан кетса, ўша кунги рўзасини қазо қилмайди. Чунки бу ҳолатда ният билан ўзини тийиш, яъни рўза тутиш мавжуд. Зеро, (Рамазон ойида) мўмин
кишида ният бўлиши аниқдир” («Ал–Ҳидоя» китоби).
Лекин ҳушсизлик давом этса, рўзадор кейинги кунларининг қазосини тутади. Валлоҳу аълам.