Рамазон қутловлари давом этмоқда
Элу юртимиз равнақи учун фидокорона меҳнат қилган, Ўзбекистон Республикаси Пахта саноат вазири лавозимида ишлаган ва истибдод йилларида қатағон қурбони бўлган Ваҳоб Усмоновнинг қизи, шифокор Лола Усмоновани муборак Рамазон ҳайити муносабати билан қутлаш учун унинг хизмат жойи – пойтахтимиздаги И.Эргашев номидаги 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига Яшнабод тумани ички ишлар бўлими ходимлари, “Пулемас ота” жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон Аъзамов, журналист Гулчеҳра Назармуҳаммедова, Ички ишлар вазирлиги қошидаги лицей талабалари бордилар.
Лола опага Рамазон ҳайити муносабати билан совға-саломлар берилди ҳамда туман ИИБ номидан фахрий ёрлиқ топширилди. Сўнгра юртимиз тинчлиги, элимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очилди.