АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ МАСАЛАСИ
Зиёратчи бомдоддан кейин Равзаи шарифга кирса, қуёш чиққандан кейин бемалол нафл намоз ўқиши мумкин. Агар қуёш чиқмаган бўлса, нафл намоз ўқий олмайди. Равзаи шарифга аср намозини
ўқигандан кейин кирса ҳам, худди шундай. Бунда ҳам нафл намоз ўқий олмайди. Чунки ҳадисларда
бу вақтларда нафл намоз ўқишдан қайтарилган. Бу вақтда қазо намозларини ўқиши мумкин. Агар
қазо намози бўлмаса, зикр, салавот ва дуолар билан машғул бўлади. Зотан, бу жойда дуолар мустажоб. Агар зиёратчи Қубо масжидига асрдан кейин етиб борса, юқорида айтилганидек йўл тутади.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws