Исроил журналистлар қонига беланган
“Чегара билмас мухбирлар”га кўра, Исроил ҳарбий кучлари 2024 йилда касбий фаолияти туфайли ўлдирилган 54 журналистнинг учдан бирига жавобгар.
Ҳисоботда айтилишича, Исроил ҳарбийлари томонидан 54 журналистнинг 16 таси Ғазода, 2 таси Ливанда ўлдирилган.
Ташкилот таҳлилига кўра, Фаластин ҳудудида қайд этилган ўлимлар сони сўнгги беш йил ичида бошқа мамлакатларда қайд этилган ўлимлар сонидан кўра кўпроқ бўлган.