Саудия Арабистонида Ислом санъати биенналесида Каъба пардаси (Кисва) намойиш этилади
IQNA – Макка ва Мадина масжидлари ишлари бўйича бошқармаси Жидда шаҳридаги иккинчи Ислом санъати биенналесида биринчи марта Каъба пардасини (Кисвани) намойиш этди.
Кўргазма ҳақида:
IQNA сайтининг “France 24” манбасига асосланиб хабар беришича, “Улар орасида” деб номланган кўргазма Қуръонда 20 марта такрорланган иборадан илҳомланган ҳолда ташкил этилган. Унда Жидда шаҳридаги ҳаж зиёратчилари учиб кетадиган аэропорт терминалида ўтказилмоқда ва унда 500 дан ортиқ замонавий санъат асарлари ҳамда ислом цивилизациясига оид тарихий экспонатлар намойиш қилинмоқда.
Кўргазманинг муддати:
2025 йил 24 январдан 25 майгача Жидда аэропортидаги ҳаж терминалида бўлиб ўтади.
Каъбанинг пардаси (Каъбапўш) ҳақида:
Зиёратчилар Каъбапўшнинг (Кисва) тикилиш жараёнлари, унга нақш бериш ва Қуръони карим оятларини чоп этиш усуллари билан танишишлари мумкин. Шунингдек, Кисвани ювишда ишлатиладиган воситалар ва хушбўй моддалар ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Ислом санъати биенналеси ҳақида:
Саудия Арабистонидаги ушбу санъат тадбири бешта асосий залдан иборат.
Дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрувчилар қизиқиш билдирмоқда.
Биеннале “Улар орасида” деб номланган бўлиб, Қуръони каримдаги Сажда сурасининг 4-оятидан иқтибос қилиб олинган:
“Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра «муставий» бўлган зотдир “.
Биенналенинг асосий мақсади инсон томонидан яратилган буюк санъат ва маданий меросни қадрлаш ва у ҳақида мулоҳаза юритишдир.
Кўргазмада намойиш этилган санъат асарлари:
Кўзргазмага ташриф буюрувчилар 500 дан ортиқ санъат асарлари билан танишишлари мумкин. Уларнинг айримлари қуйидаги музейлар ва маданий муассасалардан келтирилган:
Дохадаги Ислом санъати музейи,
Париждаги Лувр музейи,
Лондондаги Виктория ва Альберт музейи,
Тимбуктудаги Аҳмад Баба институти,
Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси,
Араб давлатларидаги бир қатор маданий марказлар.
Бу биеннале ислом цивилизациясининг бой маданий меросини замонавий санъат билан уйғунлаштириш, шунингдек, инсон тафаккури ва ижодиётини намойиш этиш учун катта имконият яратмоқда.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.