Қозоғистонлик имомлар Марокашда малака оширмоқда
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) муфтий ўринбосари Сансизбай Қурбонули бошчилигидаги делегация Робот шаҳридаги Муҳаммад VI номидаги “Имом-хатибларни малакасини ошириш” институтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда, ҚМДБ матбуот хизмати.
“Kazislam.kz” нашрининг ёзишича, институт директори Aбдуссалом Лазар билан учрашувда Қозоғистон томони Қозоғистон имом-хатиблари учун 3-4 ойлик малака ошириш курсларини ташкил этишни таклиф қилган.
Дастурлар билимларни чуқурлаштириш ва касбий маҳоратни оширишга қаратилди. Доктор Лазарнинг айтишича, Марокашда диний арбобларни тайёрлаш тизими яхши йўлга қўйилган: маҳаллий мутахассислар бир йиллик, чет эллик мутахассислар эса икки йиллик дастурдан ўтади. Қозоғистон делегацияси Марокаш тажрибаси ва диний таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.