Малайзия тарихда илк бор мусулмонлар учун дўстона саёҳат кўргазмасини ўтказади
Малайзия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси Куала-Лумпурда илк бор мусулмонлар учун дўстона саёҳат кўргазмасини ўтказади.
IQNA ахборот агентлигининг “Travelweekly” нашрига таяниб хабар беришича, Малайзия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (МAТТA) шу йилнинг 18 ва 19 октябрь кунлари Куала-Лумпур Жаҳон савдо марказида бўлиб ўтадиган “Мусулмонлар учун дўстона саёҳатлар кўргазмаси” (МФТФ) илк анжумани тафсилотларини эълон қилди.
Aссоциация ушбу ташаббус МAТТA нинг саёҳат ва туризм саноатида инклюзивлик ва инновацияларга ишончлиликда муҳим қадам эканлигини ва тез ривожланаётган ҳалол туризм секторини такомиллаштириш мақсад қилинишини таъкидлади.
Кўргазмада рухсатномага эга сайёҳлик агентликлари ва туризм соҳасининг бошқа вакиллари томонидан мезбонлик қиладиган 115 та стенд намойиш этилади.
Малайзия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (МAТТA)нинг таъкидлашича, кўргазма мусулмон қадриятларига мос келадиган йўналишлар, маҳсулотлар ва хизматларга қизиққан барча саёҳатчиларга йўналтирилган бўлиб, буюк тажрибани тақдим этади. Ташкилот хабарига кўра, “Мусулмонлар учун дўстона саёҳатлар кўргазмаси” МФТФ фақат мусулмон саёҳатчилар учун эмаслигини таъкидлаш муҳимдир. Кўргазма маданий жиҳатдан ҳурматли, оилавий дўстона ва арзон саёҳат вариантларини излаётган барча ташриф буюрувчиларни қарши олади.
Кўргазма ташкилотчиси Фозил Хон, “МAТТA мусулмон саёҳатчилар ҳалол таомлар, ибодат жойлари ва оилалар учун қулай кўнгилочар жойларни топишда тез-тез дуч келадиган қийинчиликларни бартараф этиш масалаларига қаратилган” – деди.
У “Биз шунингдек, Умра ва Ҳаж зиёратларини таклиф этаётган, саёҳатчиларга ўз диний ибодатларини ишонч ва тинч-омонлик билан бажаришларига имкон берувчи нуфузли агентликлар борлигидан фахрланамиз”, деб қўшимча қилди.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.