“Малайзия Қуръон вақфи” лойиҳаси бир миллион нусхага яқинлашди
Малайзия Бош вазирининг таклифи билан бошланган “Малайзия Қуръон вақфи” лойиҳаси бир миллион нусхага яқинлашмоқда.
“IQNA” сайтининг “Бернама” ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, 2023 йилда Малайзия Бош вазири Aнвар Иброҳимнинг таклифи билан фаолиятини бошлаган ушбу лойиҳа Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини ҳадя сифатида тарқатиш мақсадига яқинлашмоқда.
Шу мақсадда Қуръоннинг 700 000 нусхаси чоп этилди ва 300 000 нусхаси ишлаб чиқарилмоқда, 3-5 ой ичида тайёр бўлиши кутилмоқда.
“Малайзия Қуръон Расто” фонди ижрочи директори Aбдулатиф Мираса шундай деди: “Бугунги кунга қадар 500 000 дан ортиқ Қуръони карим нусхалари ички ва халқаро миқёсда тарқатилди ҳамда Aфрика ва Осиё мамлакатларига тақдим этилди”.
У сўзида шуни қўшимча қилди: “Ушбу Қуръони карим нусхалари Исломни ёйиш ва Малайзиянинг Қуръони карим таълимотига бўлган эҳтиромининг глобал маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун оммавий вақф лойиҳасининг бир қисми сифатида тарқатилмоқда”.
Абдулатиф Мираса шундай деди: “Ушбу лойиҳа Малайзияга сезиларли таъсир кўрсатди ва Бош вазирнинг Қуръони каримнинг глобал элчиси сифатидаги мавқеини оширди”.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.