Муҳтожга ёрдам шарофати
Суфён раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Шом аҳлидан бир киши келиб: “Менга Сафвон ибн Салимни курсатинглар, тушимда унинг жаннатга кирганини кўрдим”, деди.
Мен ундан: “Нима туфайли жаннатга кирибди?” деб сўрадим. У киши: “Бир инсонга кийим кийдиргани учун”, деди.
Сафвоннинг биродарларидан бири айтади: “Мен Сафвондан кийим ҳақида сураган эдим, у менга: “Совуқ кечаларнинг бирида масжиддан чиқсам, юпун кийинган бир киши совуқда қалтираб турган экан. Шунда мен эгнимдаги кийимимни ечдим-да унга кийдириб қўйдим”, деди”.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан