Аллоҳ таолодан келувчи меҳмон
Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳу бундай дейди: «Қалбга бирон яхши амални қилиб олайин деган ўй-фикр келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” (араб тилида “келди”) дейилади. Яъни “Мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин”, деган ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир.
Агар сен бир марта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузурингга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши дегани энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади, Аллоҳ таоло сақласин».
Муҳаммад Тақий УСМОНИЙ
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws