Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 25. Буюк алломалар зиёратгоҳларини ободонлаштириш
Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа буюк алломалар номи билан боғлиқ қадамжолларни тиклаш ва ободонлаштиришга катта эътибор берилди. Уларнинг мақбаралари ва зиёрат мажмуаларида қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Айниқса, кейинги йилларда Имом Бухорий мажмуасини қайта бунёд этиш ишлари улкан меъморий-маърифий лойиҳа сифатида амалга оширилди. Бундай ишлар зиёратчилар учун қулай шароит яратиш билан бирга алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросини кенг тарғиб қилиш имконини берди. Ушбу қадамжоллар мамлакатнинг зиёрат туризми йўналишидаги нуфузини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Бугун тарихий зиёратгоҳларни обод қилиш аждодлар хотирасига ҳурмат, илмий меросни асраш ва уни келгуси авлодларга етказиш билан узвий боғлиқ жараёнга айланган.