Бахтли хилқат
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ҳамда ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бор” (Рум сураси, 21-оят).
Ушбу оятнинг тафсирида айтилишича, инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратилиши Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Эътибор ила тафаккур қилинса, эркак ва аёллик улкан мўъжизадир.
Аёл бу – бахтли хилқат. Унга берилган энг катта неъматлардан бири шуки, у жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кира олади. Бунинг учун у ушбу тўрт амалда давомли бўлиши лозим:
1. Беш вақт намозни ўз вақтида адо этиш;
2. Рамазон рўзасини тутиш;
3. Ор-номусини сақлаш;
4. Эрига итоат этиш.
Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон ойи рўзасини тутса, авратини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, у аёлга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кир!” дейилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Аллоҳ таоло аёлларимизни жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киришга муваффақ айласин!
Руҳиддин АКБАРОВ,
Қашқадарё вилояти
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws