Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Гуноҳга қолмаслик шарти

Чоп этилди Iyun 2, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Гуноҳга қолмаслик шартиda fikr bildirishni o'chirish

Бир қаландар ўз мулкининг султонига:

– Мени фалон шаҳарга ҳоким қилиб тайинласангиз, – дебди.

– Сенинг қаландарона ҳаётинг Аллоҳга хуш келган экан, сени ҳоким қилиб, Худонинг хоҳишига қарши иш қилмайлик ва сени гуноҳга қолдирмайлик. Агар бу тахлитда ҳаёт кечириб юришинг мунофиқлик бўлса, унда мунофиқларни тақдирлаш сира жоиз эмас, – дебди подшоҳ.