Хизмат сафарлари самарали ўтмоқда
10 сентбрь куни “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи директори ўринбосари Х.Атабаев, бош муҳаррир А.Хўжам, Даврий нашрлар бўлимии мудири И.Иномовлар Фарғона вилоятида; нашриёт муҳаррирлари Ю.Сабуров ва А.Холназаровлар Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар ҳамда отинойилар билан самимий суҳбатлар, мароқли учрашувлар ўтказишди.

Учршувларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси нашрлари бўлган “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасида йил давомида эълон қилиб борилган турли мавзулардаги мақолалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда ушбу нашрларга 2027 йил обунасини уюшқоқлик билан ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Тадбирлар ниҳоясида мазкур нашрларга 2026 йил обунани ташкил этишда фаоллик кўрсатган масжидлар имомлари, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар нашриётнинг махсус совғалари билан тақдирланди ва хайрли дуолар қилиниб, Раббимиздан 2027 йил обунаси ҳар йилгидан ҳам самаралироқ бўлиши сўралди.