“Ҳаж – 2027”: энг катта квоталар маълум қилинди
Саудия Арабистони “Ҳаж – 2027” мавсуми учун энг катта квота ажратилган 10 давлат рўйхатини эълон қилди. Айрим давлатлар квотаси расман тасдиқланган бўлса, қолганлари бўйича ҳозирча сўнгги маълум рақамлар келтирилган. Якуний тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.
Энг кўп ададли квоталар қуйидагича:
- Индонезия – 221 000 нафар
- Покистон – 179 210 нафар
- Ҳиндистон – 175 025 нафар
- Бангладеш -89 500 нафар
- Эрон – 87 550 нафар
- Туркия – 84 942 нафар
- Нигерия – 50 000 нафар
- Эфиопия – 43 000 нафар
- Жазоир – 41 300 нафар
- Миср – 35 375 нафар.
Ҳиндистон расмий маълумотларида 2027 йил учун ҳозирча 175 025 кишилик квота асос қилиб олинган. Мамлакат “Ҳаж-2027” мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаган ва аризаларни қабул қилиш жараёни йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, Россия мусулмонлари учун Ҳаж квотаси кейинги йиллардаги каби 25 минг нафар атрофида бўлиб қолмоқда.
Ҳаж сафарига бориш истагида бўлган номзодларга рўйхатдан ўтиш ва жараён ҳолатини тегишли миллий ҳаж ташкилотлари ҳамда “Nusuk” тизими орқали кузатиб бориш тавсия этилган.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.