Тажвид билан ўқиш вожиб
1. Қуръон тиловат қилишда Мусҳафни ушлаб ўқиса, таҳоратли бўлиш шарт. Балоғат ёшига етмаганлар учун шарт эмас.
2. Ўтириб ўқиш афзал ва кўкракдан юқори кўтариб ушлаш керак.
3. Ўттиз порани тафаккурсиз, бепарво ўқишдан, бир оятни тафаккур билан ўқиш афзал.
4. Ғамгин ҳолда ўқиш лозим.
5. Тажвид билан ўқиш вожиб.
6. Тиловатдан сўнг дуо мустажобдир.
7. Қуръонни ёддан ўқишда бетаҳорат бўлиши ва юриб кетаётиб тиловат қилиш жоиз, лекин ўтириб ўқиш афзал.
8. Жунуб кишига мусҳафни ушлаш ҳам, қироат ҳам мутлақо жоиз эмас.
9. Мусҳаф устига бирор нарса қўйиш жоиз эмас.
10. Таҳоратсиз одам Қуръонни ушламай ўқиши мумкин.
11. Қуръонни тўлиқ ёд олиш фарзи кифоя, Фил сурасидан охиригача ёд олиш қироат учун заруратлик юзасидан шарт.
12. Фиқҳий китоб ўқиётган ёки нашрга тайёрлаётган ва ё намоз ўқиётган одамга эшиттириб Қуръон ўқиш макруҳ.
13. Қабристонда Қуръон ўқиш Имоми Аъзам наздида макруҳ. Имом Муҳаммад наздида жоиз ва фатво ҳам шунга бўлган.
14. Кофир ва мушрикларга Қуръон ва фиқҳдан таълим бериш жоиз, чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга Қуръон ўқиб, уларни даъват қилар эдилар. Агар муҳтож бўлса, Қуръондан таълим бергани учун хақ олиш жоиз.
15. Юриб кетаëтиб паст овоз билан қироат қилиш жоиз.
16. Иш қилаётиб ўқиса, қироатдан янглишмаса, жоиз.
17. Қироат пайтида ота-онаси, устози ёки олим киши кириб қолса, ўрнидан туриш жоиз.
18. Қуръонни ўпиб, юз-кўзига суриш жоиз.
19. Қуръон жуда эскириб фойдаланишга ярамай қолса, латтага ўраб, кўмиб қўйиш жоиз. Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилган.
20. Ерга тўшаладиган нарсаларга оят ёзиб қўйиш жоиз эмас.
21. Қори ва қориялар одоб-ахлоқ, фазилатда бошқалардан ажралиб туриши лозим. «Жаннат соғинчи» китобидан
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws