Саудия Арабистони жорий йилнинг сентябрь ойида “Масжидун Набавий”га ташриф буюрганлар ададини эълон қилди
Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари бўйича бошқарма маълумотига кўра, ўтган сентябрь ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари “Масжидун Набавий” га ташриф буюрганлар сони 21,5 миллион нафардан ошган.
IQNA нашрининг “Youm 7” маълумотларига таяниб хабар беришича, Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари бўйича бошқарма 2026 йил сентябрь ойида “Масжидун Набавий” га ташриф буюрганларнинг умумий адади 21.615. 977 нафарни ташкил этганини маълум қилди.
Саудия Арабистонининг расмий ахборот агентлиги маълумотларига асосланган статистик ҳисоботда қайд этилишича, 2.124.421 нафар зиёратчи Пайҳамбаримиз алайҳис солату вассалом ҳазратларига саломлар йўллаган. Шунингдек, 1.449. 791 нафар зиёратчи “Равзаи шарифа”да намоз ўқиган.
Бошқарма маълумотига кўра, ташриф буюрувчиларга кўрсатилган хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 355 030 нафар зиёратчи йўналишни аниқлаш ва манзил топиш хизматларидан фойдаланган.
- 287 886 нафар киши зиёратчиларга хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилган.
- 308 261 нафар киши ички транспорт воситалари – электр автомобиллари ва аравачалардан фойдаланган.
- 79 599 нафар кекса ёшли ва ногиронлиги бўлган инсонга махсус хизматлар кўрсатилган.
Маърифий ва таълимий фаолият доирасида эса:
- 81 243 нафар зиёратчи “Масжидун Набавий” кутубхонасига ташриф буюрган.
- 137 867 нафар киши масжид ҳудудида ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилган.
Бошқарма таъкидлашича, мазкур кўрсаткичлар зиёратчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг маънавий тажрибасини бойитиш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди ҳудудида хотиржамлик муҳитида ибодат қилишларини енгиллаштиришга қаратилган узлуксиз саъй – ҳаракатларнинг бир қисмидир.
Илёсхон Аҳмедов таржимаси.