Илик шўрва
Иликдан тайёрланган шўрва нафақат оқсилга, балки кальций, фосфор ва коллагенга ҳам жуда бой. Илик шўрвани тайёрлаш учун керак бўлади: 500 g мол ёки қўй гўшти иликлари, 3–3,5 литр сув, 1 дона пиёз, 1 дона сабзи, 2–3 бўлак саримсоқ, лавр япроғи, таъбга кўра туз, қалампир, зира, укроп.
Тайёрланиши: иликлар ювилиб, енгил қовуриб олинса, хуштаъм бўлади. Қайнаб чиққач, кўпиги олиниб, паст оловда милдиратиб 5–6 соат қайнатилади. Пиёз, сабзи ва саримсоқни қўшиб, 30–40 дақиқа пиширилади. Охирида туз, лавр япроғи ва қалампир солинади. Шўрвани эрталаб оч қоринга ичилса, фойдаси кўпроқ бўлади. Подаграси (бўғим касаллиги) борлар ва холестерини юқори бўлганларга шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws