Интернетдан фойдаланиш одоблари
Ниятни тўғри қилиш: фойда олиш ёки фойда етказишни кўзлаш.
Вақтни зое қилмаслик. Мақсадни аниқ белгилаб олиш.
Ҳар бир олинадиган маълумот – матн, фотосурат, видеоролик, аудиоматериал динимизда рухсат берилган нарсалар бўлиши керак.
Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш, кўчириб олиш мумкин бўлмаган нарсаларни кўчирмаслик, турли маълумотларни олганида манбасини кўрсатиш.
Ижтимоий тармоқдаги мулоқотларда, изоҳ ёзиш, шарҳ қолдиришда ҳам муомала одобларига риоя қилиш.
Ҳеч бир хабар ва маълумотни текшириб, ҳаққонийлигини аниқламай туриб бошқаларга тарқатмаслик.
Бировларнинг ҳурмати, шаъни, обрўсига путур етказадиган маълумот ва хабарларнинг ҳар қандай турини тарқатишдан сақланиш.
Шариат ман қилган мулоқотлар, каналлар, гуруҳлар ва сайтлардан йироқ бўлиш.
Иброҳимжон ИНОМОВ тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 16-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws