ХАЛҚ ОВОЗИ ― ҲАҚ ОВОЗИ (Француз мақоллари)
- Ҳақиқат ўз ёғдуси билан нур сочади.
- Идеаллар юлдузлар кабидир, уларни тутиб бўлмайди, аммо қоронғи кечаларда йўлимизга улар раҳбарлик қиладилар.
- Майдалаб ёққан ёмғир исталган шамолдан кучли.
- Асаларининг асали ширин бўлса-да найзаси аччиқ.
- Яхши ҳавода денгизчи бўлиш осон.
- Бўри терисини ўзгартирса ҳам феълини ўзгартирмайди.
- Вақт ― буюк уста.
- Ҳамма тулки думини ўзича ликиллатади.
- Тоғ бор ерда водий ҳам бор.
- Очлик эшикда, севги ойнада.
- Уйда деворлар ҳам ёрдам беради.
- Бўри қаердан ўтишини билганимда чох қазиб қўярдим.
- Ҳар куни ковлаб борилса, баланд тоғ ҳам йиқилади.
- Эгри дарахт ҳам тўғри ёнади.
- Кўр каптар ҳам донни топа олади.
- Ҳар нуқсоннинг бир фазилати бўлади, ҳар фазилатнинг бир нуқсони бўлади.
- Ваъда қилиб бермагандан, ваъда қилмай берган афзал.
- Ақлсиз дўстдан ақлли душман афзал.
- Одамга кўринадиган нарсани Худодан яширишдан не наф?
- Бургут пашшани овламайди.
- Овқат еб бўлингандан сўнг мурчнинг кераги йўқ.
- Ўз дардингни гапириб, кўпинча енгил тортасан.
- Аёл муҳаббатини қирқ йил сир тутиши мумкин, нафратини бир дақиқа ҳам яширолмайди.
- Қизнинг кўрки кўйлак эмас, қизнинг кўрки — одоби.
- Энг ақлли одам сукут қилади.
- Ўзингнинг эшагинг қўшнининг отидан афзал.
- Нодон қария ёшлардан ҳам нодон.
- Ўрмоннинг қулоғи бор, даланинг кўзи бор.
- Юракдан чиққан юракка етиб боради.
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
таржималари