Товуқ гўштидан қаймоқли котлет
Тайёрлаш учун оддий масаллиқлар керак бўлиб, пишириш жараёни ҳам кўп вақтни олмайди.
Тайёрланиладиган егуликка тахминан 26 000 сўм сарф қилинади.*
Масаллиқлар
75 грамм тостер ёки батон нони
150 миллилитр 15-20 % ли қаймоқ
75 грамм сариёғ
500 грамм товуқ гўштидан қилинган қийма
таъбга қараб туз ва мурч
белаб олиш учун майдаланган сухари
қовуриш учун ўсимлик ёғи
1-Ўринда
Ноннинг мағзини бўлакларга бўлиб оламиз. Устидан қаймоқни қуйиб, ивитиб қўямиз.
2-Ўринда
Сариёғни эритамиз ва совутамиз.
3-Ўринда
Тоғорачага қийма ва батонни соламиз, устидан эритилган сариёғни қуямиз. Туз ва мурч сепиб, қўлда яхшилаб аралаштириб оламиз.
4-Ўринда
Устини озиқ-овқат пелёнкаси билан ёпиб, 30 дақиқага совутгичга олиб қўямиз.
5-Ўринда
Қиймадан бир хил катталикдаги котлетлар ясаб чиқамиз. Уларни майдаланган сухарига белаб, ун сепилган тахтакач устига териб чиқамиз.
Буни ўқинг: мазали таомлар ретсепти
6-Ўринда
Товага ўсимлик ёғини қуйиб қиздирамиз. Сўнг котлетларни солиб, ҳар бир томонини 5-6 дақиқадан қовуриб оламиз. Қовуриш жараёнида товани қопқоғини ёпишни унутмаймиз.