Боболар демишки… Муҳаббат баёнида
– Муҳаббат деб бир нарсани суймакни айтилур. Дунёдаги инсонлар меҳр ва муҳаббат соясида яшарлар. Ҳар бир ишни муҳаббат орқасида ишларлар. Муҳаббатсиз киши ҳеч бир ишни ишламакка ғайрат ва жасорат қилолмас. Дунё неъматидан лаззат ололмас. Агар бир шогирд илм ва муаллимни суймаса, иштаҳа ила ўқимаса, мақсудига етолмас. Ер юзидаги инсонларни уришма-талошмаларга қовушдирган, сийналарини душман ўқига нишона қилдурган нарса дин ва миллатларнинг, ватан ва давлатларнинг муҳаббатидур. Кишининг кеча ва кундуз тиндурмасдан меҳнат ва машаққатларга кўкрак беруб ишлатадурган нарса ватан ва бола-чақаларнинг муҳаббати эмасми?
Абдулла АВЛОНИЙ