Европа иттифоқи Анқарани огоҳлантирди
Европа иттифоқи Туркиянинг Ливиядаги ҳарбий иштироки вазиятни чигаллашишига сабаб бўлишидан Анқарани огоҳлантирди. ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Евроиттифоқ ташқи сиёсат хизматининг Брюсселда берган баёнотида маълум қилинди.
“Евроиттифоқ Туркия парламентининг турк ҳарбийларини Ливия жўнатиш бўйича қароридан чуқур хавотирини билдиради, негаки, Ливия можаросининг ҳарбий ечими йўқ, у ердаги томонларни ҳарбий жиҳатдан ҳар қандай қўллаб-қувватлаш мамлакат ва минтақадаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келади”, дейилади баёнотда.