Норвегияда январь: денгизда сузса ҳам бўлади
Норвегияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди – +19 даража.
Раум муниципалитети мэри Ивон Уолднинг сўзларига кўра, одамлар футболкаларда кўчаларга чиқиб, чанғи учиш ўрнига денгизда сузишган.
BBC метеорологи Питер Макеворднинг тушунтиришича, қишлоқдаги ўта юқори ҳароратга сабаб унинг географик жойлашувида экан. У нишабликда жойлашгани боис унга тез-тез тоғлардан водийга томон эсадиган кучли, кескин ўзгарувчан, илиқ ва қуруқ маҳаллий шамоллар таъсир қилади.
Скандинавия давлатларида, жумладан Сундалсорада биринчи марта жуда иссиқ қиш бўлаётгани йўқ. Қишлоқда илгари ҳам декабрь (+18.3 даража) ва январь (+18.9 даража) ойларида иссиқ ҳарорат кузатилган.