Мақолалар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат

Чоп этилди Yanvar 26, 2020 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам ва кўмак бериш, у кишига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ифодасидир. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг эса, мў­минлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига ҳурмат ва эҳтиромда бўлиш, суннатни маҳкам туриб ҳимоя қи­лиш, уни барча қийинчилигу машаққатларга чидам ва сабот билан инсонлар орасида тарқатиш, одамларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилишга чорлаш орқали Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатларини изҳор этишади.

Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган мусулмон муҳаббатининг яна бир кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ёки қайтарган нарсаларни тўла ишонч билан тан олиш ва шундай деб ҳисоблаш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қарор қилган ишлар борасида ҳеч қандай оғирлик, хараж сезмаслик ва суннатга тааллуқли барча нарсаларни малолланмасдан, қийин санамасдан бажаришдир.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм