Гўдак бавлининг (пешоби) ҳукмлари
Уламолар гўдак қиз болаларнинг бавлини (сийдиги) оғир нажосат деб иттифоқ қилишган. Бунда гўдакнинг сутдан чиққан-чиқмаганлигининг умуман аҳамияти йўқ. Ўғил болалар борасида ҳам ҳукм шундай.
Ҳанафий мазҳабининг забардаст фақиҳи Aбу Жаъфар Таҳовий “Шарҳу маонил осор” китобида айтади: “Гўдак хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз – унинг бавли нажосатдир. Лекин таом емайдиган қиз боланинг бавли уч марта ювиб-сиқиш билан, овқат емайдиган ўғил боланики эса устига сув қуйиш билан пок бўлади. Чунки қиз боланинг таносил аъзоси кенг бўлиб, бавл қилганида сачраб чиқади, натижада уни ювиш шарт бўлади. Ўғил болаларда эса бу ҳолат кузатилмагани учун бавл теккан жойига сув қуйиш кифоя қилади. Aммо овқат ея бошлаганидан кейин ҳамма уламолар наздида поклаш фақат ювиш билан бўлади”.
Баъзилар “овқат емайдиган гўдакнинг бавли – нажосат эмас”, дейишади. Бу гап тўғри эмас. “Ал-Мухтор” китобининг шарҳи “Ал-Ихтиёр”да келадики: “Инсон баданидан чиқиши билан таҳоратни бузадиган ҳар бир бир нарса – ахлат, сийдик, қон кабилар – оғир нажосатдир. Шунингдек, овқат ейдиган ва емайдиган ўғил-у қиз гўдакларнинг сийдиги ҳам шу ҳукмдадир. Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда “Бавлдан сақланинглар, албатта, қабр азобининг кўпи бавл сабабидандир” дейилган (Сунан соҳиблари ривоят қилишган). Ҳадиснинг умумийлигига кўра, ҳар қандай бавл нажосат ва уни поклаш йўли фақат ювишдир”.
Ҳанафий муҳаққиқларидан Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ фақат сут билан озиқланадиган гўдакларнинг бавлини ҳам оғир нажосатлар қаторига қўшган.
Юсуф ХУШВАҚТОВ
Мир Араб ислом билим юртимударриси