Дунё янгиликлари

Миср вақф ишлари вазири: Жума намозини бекор қилишимиз шарт эмас

Чоп этилди Mart 12, 2020 Миср вақф ишлари вазири: Жума намозини бекор қилишимиз шарт эмасda fikr bildirishni o'chirish

Миср вақф ишлари вазири Мухтор Жума: “Ҳозирги ҳолатда мамлакатда жума намозини бекор қилиш шарт эмас”, деб хабар берган.

Лекин гапини давом эттириб: “Агар инсоннинг ҳаётига хавф соладиган вабо тарқалса, одамларни ҳимоя қилиш учун жума намозини бекор қилиш мумкин”, дея таъкидлаб ўтган.

Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети Усули дин кафедрасида бўлиб ўтган Иккинчи халқаро конференциядаги нутқида қўшимча қилиб: “Агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари коронавируси тарқалмаслиги учун жума намозини тўхтатиб туришни илтимос қилишса, унда тўхтатиб туриш жоиз бўлади. Қолаверса, шаръий фикр илмий фикрга эргашади”, деб қўшимча қилган.

Вақф ишлари вазири гапини таъкидлаб: “Биз бошқа йиғинларни тўхтатмай, айнан жума намозини тўхтатишимиз шарт эмас. Агар давлат одамларнинг йиғилишида хавф борлигини сезса барча йиғинларни жумладан университетлар, мактаблар, футбол ўйинлари, конференцияларни тақиқлайди. Жума намози ҳам ана шу йиғилишлардан биридир”.