Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентнинг эски шаҳар қисми савдо ва туризм зонасига айлантирилади

Чоп этилди Mart 12, 2020 Тошкентнинг эски шаҳар қисми савдо ва туризм зонасига айлантириладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 март, сешанба куни, мамлакат ҳаётининг қатор соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Йиғилишда Тошкентдаги эски шаҳарни туризм ва савдо зонасига айлантириш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш, аҳолига янада кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди.

Бундан ташқари, Миллий архивнинг янги биноси қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Миллий архив фонди минтақадаги энг катта ва ноёб фондлардан биридир. Айни пайтда бу ерда тарихнинг турли даврларига оид 1,800 миллионта ҳужжат сақланмоқда.

Архивнинг янги биноси замонавий меъморий ечимлар ва илғор талабларни ўзида мужассам этади. Қурилиш биринчи тоифали ўта муҳим бинолар учун мезон ва талабларга мувофиқ қурилади. Биринчидан, архивларнинг ҳажмини 3 миллион донага етказиш, омборхонани ташкил этиш, ўқув залини кенгайтириш, тадқиқотчиларга юқори даражадаги хизматни тақдим этиш учун замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш режалаштирилган.