Ўзбекистон янгиликлари

1 апрелдан боғча болалари учун телевизион машғулотлар бошланади

Чоп этилди Aprel 1, 2020 1 апрелдан боғча болалари учун телевизион машғулотлар бошланадиda fikr bildirishni o'chirish

Мактабгача ёшдаги болаларни карантин вақтида масофада ўқитиш тизимини ишлаб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпанияси ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида “Онлайн болалар боғчаси” дастурини ишлаб чиқди. У ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

  • “Илк қадам” — 3-5 ёшдаги болалар учун;
  • “Ақлвой” — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

Лойиҳалар нималарга бағишланган?

20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар “Илк қадам” ва “Ақлвой” давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:

“Илк Қадам” — бу:

  • қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;
  • интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;
  • ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;
  • ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);
  • митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);
  • логопед билан машғулот.

“Ақлвой” — бу:

  • МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Амир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;
  • маҳорат синфлари;
  • уй шароитларида амалий тажрибалар.

Машғулотларни қаерда томоша қилиш мумкин?

ТЕЛЕВИДЕНИЕ

1 апрелдан бошлаб “Болажон” телеканалида душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача.

ИНТЕРНЕТ

Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади: