Ўзбекистон янгиликлари

Коронавирус юқтирган 14 ёшли чироқчилик боланинг қишлоғи дезинфекция қилинди

Чоп этилди Aprel 1, 2020 Коронавирус юқтирган 14 ёшли чироқчилик боланинг қишлоғи дезинфекция қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда аниқланган 145-бемор 14 ёшли экани маълум қилинди.  Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов вирус юқтирган 14 ёшли беморни Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлаган эди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълум қилишича, вирус юқтирган 14 ёшли бемор яшаган қишлоқда тўлиқ дизенфекциялаш ишлари олиб борилган.

Унга кўра, мазкур касаллик аниқланган куннинг ўзида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ аскарларидан таркиб топган гуруҳ қишлоқ ҳудудида тўлиқ дизенфекциялаш ишларини олиб борган.