Дунё янгиликлари

Америка коронавирусга қарши урушда “янги фронт” очди

Чоп этилди Aprel 18, 2020 Америка коронавирусга қарши урушда “янги фронт” очдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ президенти Американи яна очиқ ҳудудга айлантириш учун штатлар губернаторларига мурожаат қилди, деб хабар берди Евроньюс.
“Охирги маълумотларига асосланган ҳолда, бизнинг экспертлар гуруҳимиз COVID-19 билан урушда янги фронт очишга рози, уни “янги Американи очамиз” деб номлаймиз. Губернаторларга ўзларининг штатларидаги турли ҳолатларга мослашиш ваколати берилади. Зеро, биз штатлар бир-биридан кучли фарқланишини биламиз. Улар гўзал, биз улар билан илиқ муносабатдамиз, аммо улар ўзаро жуда-жуда фарқ қиладилар. Агар улар ёпиқ қолишни исташса, биз уларга шундай имконият берамиз. Агар улар очилиш вақти келди деб ҳисоблашса, биз уларга ҳаракатлар эркинлигини тақдим этамиз ва бу вазифани қандай бажариш бўйича тавсиялар берамиз”, — деди Трамп Вашингтонда бўлиб ўтган брифингда.
Маълумот учун, Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ҳудуддаги изоляция режимини 15 майгача узайтирди. У эпидемиянинг биринчи тўлқини пасайгани, аммо вирус тарқалиши тезлигини камайтириш лозимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан жума кунидан штатнинг барча аҳолиси ниқоб тақиб юриши белгилаб қўйилди.