Рамазон! Рўзада нега айнан тухум ейиш керак?
Тухум вазн йўқотишга ҳисса қўшиши шубҳасиз. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тухум сариғи таркибидаги Д витамини қорин бўшлиғидаги ёғларни йўқ қилишга ёрдам беради ва холин метаболизм, асаб функциясини қўллаб-қувватлаш ва миянинг ривожланиши учун зарурдир.
Бундан ташқари, битта тухумда деярли барча ҳужайраларни тўйдирадиган, протеинни қайта ишлайдиган ва уни энергияга айлантирадиган тўққизта муҳим аминокислоталар мавжуд. Битта тухумда атиги 74 калория бор, аммо у танани узоқ вақт тўқ тутади.
Шу билан бирга, мутахассислар меъёрида тухум истеъмол қилишни маслаҳат беришади.