Умму Моликнинг ёғидаги барака
Яҳё ибн Жаъда момосидан (розияллоҳу анҳум) ривоят қилади:
«Умму Молик Ансорийя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бир ёғ идишда ёғ олиб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Билолга уни сиқишни амр қилдилар. Билол уни сиқиб, Умму Моликка қайтариб берди. У аёл қайтиб қараса, идиш тўлалигигича турибди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Менга бир нарса бўлди (идиш тўлалигича турибди)”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Билолни чақириб, бу ҳақда сўрадилар. Шунда Билол: “Сизни ҳақ қилиб юборган Зотга қасам, мен уни сиқиб олдим”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Умму Молик, сенга хурсандчилик бўлсин! Бу Аллоҳ томонидан савоби тезлаштирилган барака”, дедилар»[1].
[1] Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 491.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган