Дунё янгиликлари

Коронавирус: Японияда маҳбуслар ҳам моддий ёрдам олади

Чоп этилди Aprel 29, 2020 Коронавирус: Японияда маҳбуслар ҳам моддий ёрдам оладиda fikr bildirishni o'chirish

Японияда қамоқхоналардаги маҳбуслар ҳам коронавирус пандемияси сабабли қолган аҳоли билан бир қаторда моддий ёрдам олади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Масако Мори маълум қилди.

«Жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбуслар ҳам моддий ёрдам олади», — деди адлия вазири. Вазир ўлимга ҳукм қилинганлар ҳам бундан мустасно эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Япония ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг иендан тўлашга қарор қилган — бу 930 доллар атрофида бўлади. Нафақани олиш учун ариза тўлдириш кифоя. Ҳукумат даромади юқори бўлган фуқаролар ушбу нафақани олишга уринмайди деган фикрда.

Маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалинганлар сони 13,6 мингдан ошган, 385 киши вафот этган.

Мамлакатда 16 апрелдан буён фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда. У камида 6 майгача давом этади.