Энди электр автомобиллар ҳаракатланиш жараёнида қувватланиш имкониятига эга бўлади
Стенфорд ихтирочилари ҳайдаш пайтида электр автомобилларини зарядлаш усулини ишлаб чиқишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, бундай тизимнинг самарадорлиги тахминан 92 фоизни ташкил этади.
“Ридус” нашрида қайд этилишича, прототип энергияни бир метргача узата олади.
“Ушбу технология аллақачон синовдан ўтган, аммо ягона муаммо мавжуд бўлиб, бу энергия манбаи ва катушка ўртасидаги тенг бўлмаган масофадир. Яъни автомобилнинг йўналиши ўзгариши, йўлда турли даражада чуқурлик ёки нотекисларнинг пайдо бўлиши билан зарядлаш самарадорлиги пасаяди”, дея таъкидлашмоқда ишлаб чиқарувчилар.
Таъкидланишича, технология манба ва қабул қилгич ўртасида пайдо бўлган, бир хил частотада резонанслашадиган магнит майдон туфайли ишлайди. Бу эса ўз навбатида, энергияни ҳаво орқали қисқа масофага етказиш имконини беради.