Мақолалар

Эр ва хотин ҳамжиҳатлиги

Чоп этилди Iyun 4, 2020 Эр ва хотин ҳамжиҳатлигиda fikr bildirishni o'chirish

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- …والرجل راع في أهله وهو مسؤول عن رعيته والمرأة راعية في بيت زوجها ومسؤولة عن رعيتها… (رواه البخاري)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эркак ўз аҳлига раҳбар ва қўл остидагилардан масъул. Аёл эрининг уйида раҳбар ва ўз қўл остидагилардан масъулдир…”, дедилар.

Ислом таълимоти нақадар гўзал. Оила мавзуида баён қилинган ушбу ҳадис замирида эр ва хотиннинг зиммасидаги бурчлари эътироф этилган. Рўзғор бошлиғи эркак киши ўз оиласида раҳбар бўлиб, барча қўл остидагилар, яъни хотини, фарзандларининг моддий ва маънавий томондан таъминотчиси ҳисобланади. Бу муқаддас даргоҳнинг султони бўлмиш ота оила аъзоларининг барча зарурий эҳтиёжларини қондириши лозим.

Ўз навбатида, оила дея аталмиш мустаҳкам қўрғоннинг бекаси бўлган аёл эса, эри ва фарзандларининг уй юмушларига масъул. Оила салтанатининг вазири бўл­миш она рўзғор покизалиги, хонадон юмушлари, яъни кийим-бошларни тозалаш, таомлар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишларга масъулдир. Шу билан биргаликда, эрининг меҳнату машаққат билан топиб келаётган молу мулкини исроф қилмасдан сарф қилиши ва фарзандларига ҳам буни қадрлашни ўргатиши лозим. Ана шундай ҳамжиҳатлик ва иттифоқлик билан қурилган оила мустаҳкам, тартибли, файзли ва баракали бўлади.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 20000 сўм