Оила

Куёв танлашда аҳамиятли бўлган жиҳатлар

Чоп этилди Iyun 4, 2020 Куёв танлашда аҳамиятли бўлган жиҳатларda fikr bildirishni o'chirish

Инсон қадр-қийматини ўлчашни шариат ўз зиммасига олган. Шариат ўлчови бўйича, инсон қадр-қиймати унинг молу пулига, мансабию насабига қараб эмас, тақвоси ва аҳли солиҳлигига қараб ўлчанади.
Ислом дини назарида бир дона тақводор, аҳли солиҳ камбағал ер юзи тўла бою бадавлат фосиқлардан кўра афзалдир.
Исломда инсоннинг қадри унинг молу мулкига қараб эмас, балки молу мулкнинг қадри унга молик бўлган инсонга қараб белгиланади. Агар молу мулк тақводор киши қўлида бўлса, яхши мол-мулк бўлади. Аммо мол-мулк фосиқ ва фожир киши қўлида бўлса, у ёмон мол-мулк ҳисобланади.
Тақводор, аҳли солиҳ одам мол-дунёси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам яхшидир. Фосиқ ва фожир одам эса ҳар икки ҳолда ҳам ёмондир.
Шунинг учун одам танлашнинг энг нозик ва ҳассос нуқтаси бўлмиш куёв танлаш масаласида ҳам бўлғуси куёвнинг диндорлигига, тақвосига ва аҳли солиҳ эканлигига аҳамият бериш лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф