Оила

Суҳбат

Чоп этилди Iyul 9, 2020 Суҳбатda fikr bildirishni o'chirish

Фарзанд отасидан:

– ­Отажон! Менинг табассумим билан сизнинг табассумингиз орасида қандай фарқ бор? ­- деб сўради.

Ота:

­- Сен ўзингни бахтиёр ҳис қилганингда табассум қиласан. Мен эса сени бахтиёр кўрганимда табассум қиламан,-  деб жавоб берди.