Пазандалик

Бақлажондан туркча имам байилди пишириб кўринг

Чоп этилди Iyul 20, 2020 Бақлажондан туркча имам байилди пишириб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Бақлажон устига «начинка» солиб пишириладиган мазкур таомга аслида зайтун ёғи қўшилиши керак. Лекин сиз ўсимлик ёғидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Таомнинг хушбўй ҳиди димоғингизда, мазаси оғзингизда қолишига шубҳа йўқ.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Бақлажон — 3 дона
  • Пиёз — 200 гр
  • Помидор — 300 гр
  • Петрушка таъбга кўра
  • Саримсоқ пиёз — 20 гр
  • Қуритилган ялпиз — 1 чой қошиқ
  • Ўсимлик ёғи — 60 мл
  • Лимон — 1 дона
  • Шакар — 2 чой қошиқ
  • Туз, мурч таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Бақлажонни узунасига ўртасидан бўлинг.
  • Бўлак бақлажонни пичоқ ёрдамида оралатиб тилиб чиқинг, туз сепинг ва 15 дақиқага қолдиринг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада бақлажонни тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
  • Ярим думалоқ шаклда тўғралган пиёз, саримсоқ, ўсимлик ёғи, қуритилган ялпиз ҳамда помидор ва петрушка қўшиб аралаштиринг.
  • Бақлажон устига «начинкани» солинг.
  • Сувга лимон, ёғ ва шакар қўшиб аралаштиринг.
  • Товага «начинка» солинган бақлажонларни териб, устидан лимонли аралашмани қуйинг ва қопқоқни ёпиб 40-50 дақиқа димланг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!