Янги масжид қурилмоқда: савобдан бебаҳра қолманг!
Масжидлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги уйларидир. Улар ер юзидаги энг покиза ва тоза маконлардир.
Исломда биринчи қурилган бино ҳам масжид ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтаётган пайтларида Мадина йўлида Қубо деб номланган жойга етиб, ўша бир неча кун турганлар. У ерда биринчи бўлиб “Қубо” масжидига асос солганлар ва илк маротаба ўша масжидда жамоат намозини ўқиганлар.
Масжидларни обод қилиш тоат-ибодатлар билан ҳамда ўша масжидларни яхшилаб қуриб, таъмир этиб, пок сақлаб, муҳофаза қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонда каримда: “(У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар” деб айтган (Нур, 36).
Аллоҳ таоло масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай деди: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба, 18).
Шундай экан, юртимиздаги қурилаётган масжидларга ўз ҳиссамизни қўшайлик, ўзимизга жаннатдан қаср ҳозирлайлик.
Тошкент-Бекобод автомагистрал йўли ёнида Чаноқ масжидининг қурилиши бошланган. Масжид ёнидан замонавий қулай шароитларга эга таҳоратхона, аёллар учун масжид ва таҳоратхона ҳам қурилади.
Масжидга эҳсон қилувчилар қуйидаги реквизит ва карталарга пул маблағларини ўтказишлари мумкин.
Uzcard: 8600 0609 2008 2238
Humo: 9860 0101 3179 1153
Boyxojaev Abdivali
Sberbank: 4817 7600 8002 3017
Hurshid Mamasabir
Мурожаат учун телефон: +998935385257