Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амрларига қарши иш қилганлиги боис, Аллоҳ уни ҳалок қилди

Чоп этилди Oktabr 16, 2020 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амрларига қарши иш қилганлиги боис, Аллоҳ уни ҳалок қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг озод қилган қуллари Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг сафар қилишлари тўғрисида: “Аллоҳ хоҳласа, кечаси йўлга чиқамиз. Биз билан ҳеч ҳам заиф[1] ва итоатсиз[2] туяларни йўлга чиқарманглар”, дедилар. Бир киши итоатсиз туясини йўлга чиқарган эди, туя ағдарилиб кетди. Кейин у кишининг оёғи сирпаниб кетиб, ҳалок бўлди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Билолга уч марта: “Албатта, жаннат осий кишига ҳалол эмас”, деб нидо қилишини буюрдилар»[3].

Кўриб турибмизки, бу киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амрларига осий бўлиб, итоатсиз туясини йўлга чиқарди. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг буйруқларига қарши иш қилгани учун йиқилиб, ҳалок бўлди. Дўзахдан нажот топиш ва жаннатга эришиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат этиш; зиён ва фитна у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қарши иш қилиш билан бўлади.

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган

[1] Заиф бўлган туя: қочадиган туя.

[2] Итоатсиз туя: бошқариш қийин бўлган ёки урғочи туяларга сакрайдиган туя.

[3] Имом Аҳмад (5/275), Имом Байҳақий “ад-Далоил” асарида ривоят қилган (6/282).