Дунё янгиликлари

АҚШ Россия, Хитой ва Эронни сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айблади

Чоп этилди Yanvar 14, 2021 АҚШ Россия, Хитой ва Эронни сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айбладиda fikr bildirishni o'chirish

Россия, Эрон ва Хитой АҚШдаги президент сайловларига таъсир ўтказишга уринишди.

Бу ҳақда АҚШнинг Разведка ва хавфсизлик миллий маркази директори Уильям Эванина маълум қилди, деб хабар бермоқда “The Washington Post”.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳар куни Россия, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг разведка маълумотларини кузатган.

«…ва мен таҳдидни кўрдим. Ишонаманки, ушбу учала давлат ҳам аралашишга қизиқиш билдирган ва бизнинг сайловларимизга таъсир ўтказишга уринишган», демоқда Эванина.

Шунингдек, у Россия сайловлар билан боғлиқ таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринда эканлигини, аммо ХХР ҳам ўз ўйинини кўрсатаётганини қўшимча қилган.