Масжидни тозаловчи миллионер
Кунларнинг бирида саудиялик бир киши Масжидул Ҳарамнинг таҳоратхонасига кирди. Кўзи таҳоратхонани тозалаётган ёши улуғ қарияга тушди. Унинг олдига бориб, қўлига бир қанча пул тутқазди. Шунда қария унга жилмайиб: “Болам, мен садақага муҳтож эмасман, мен ҳиндистонлик миллионерман “, деди. Саудиялик ҳайрон бўлиб: “Унда бу ерда нима қиляпсиз?” деди. “Вақти-вақти билан келиб, Роббимнинг уйини тозалаб тураман”, деб жавоб берди.
Ушбу бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ҳамда кўплаб инсонларни ҳайратга солди. Бир қанча журналистлар келиб суҳбат уюштиришди. Кейин маълум бўлишича, масжидни тозаловчи миллионернинг исми Муҳаммад Аслам бўлиб, у 25 йилдан бери Масжидул Ҳарамнинг таҳоратхонасини тозаловчи фаррош бўлиб ишлар экан.