Озарбайжоннинг қарори арманларни шошириб қўйди
Озарбайжон томонидан қабул қилинган бундай қарорга жавобан Арманистон қуролли кучлари қўмондонлиги ҳам ўз ҳудудида айни шу кунларда ҳарбий машқлар ўтказишга қарор қилди.
Бундай безовталикка эътибор қилган РФ Ташқи ишлар вазирлиги вакили баёнот билан чиқиб, расмий Ереванни тинчлантирганча, Озарбайжон Қуролли Кучлари томонидан ўтказиладиган ҳарбий машқлар минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солмаслигига ишонтиришга уриниб кўрди.
“Мулоҳаза юритилаётган ҳарбий машқлар режали равишда ўтказилиб, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган. Бунда, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига нисбатан ҳеч қандай хавф юзага келмайди” – деди РФ ТИВ вакили Мария Захарова.