Дунё янгиликлари

Каъба ва Масжидул Ҳаром кунига 10 марта хушбўйлантирилади

Чоп этилди Aprel 16, 2021 Каъба ва Масжидул Ҳаром кунига 10 марта хушбўйлантириладиda fikr bildirishni o'chirish

Масжидул Ҳаром ва Каъба кунига ўн маротаба юқори сифатли атирлар билан хушбўйлантирилади, деб хабар бермоқда Saudi Press Agency (SPA).

“Хушбўй атир Каъба ва масжидда муборак Рамазон ойи, Ҳаж кунлари ва жума кунлари мунтазам равишда ишлатилади.

Масжидул Ҳаром ва Каъбани хушбўйлантириш Исломнинг энг муқаддас жойи ва унга ташриф буюрганларга хизмат ва ҳурмат сифатида қаралади.

Бу Масжидул Ҳаромда зиёратга келган, намоз ўқийдиган ва умра зиёратини бажарадиган минглаб одамларга маънавият ва муқаддаслик муҳитини тақдим этишга қаратилган.

Исломда поклик ва хушбўй ҳидга катта аҳамият берилган ва мусулмонлар намоз тўшакларига, намоз кийимларига атир суртишади”, дейилади хабарда.