Оила

Эрининг кўнглига йўл тополмаган, аммо арслонни ўргатган аёл

Чоп этилди Iyul 28, 2021 Эрининг кўнглига йўл тополмаган, аммо арслонни ўргатган аёлda fikr bildirishni o'chirish

Қозининг ҳузурига бир аёл эридан шикоят қилиб келди ва ундан ажрашмоқчилигини айтди. Шунда қози аёлга шарт қўйди:
– Сен тирик ва соғлом шернинг бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак.

Аёл ҳеч нарсага тушунмади, аммо наилож қозининг шартига рози бўлди.
Ўша кундан бошлаб, шерлар ҳақида астойдил ўқиб ўргана бошлади. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандай муомала қилишни ўзлаштирди. Аёл ва, ниҳоят, шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб қозининг ҳузурига борди. Шунда одил қози айтди:
– Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсан-у, ўз эрингга меҳр бера олмабсан-да. Бир ваҳший шер ҳақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб билибсан-у, болаларинг отасининг хулқини ўзлаштирмабсан-да. Наҳотки, ваҳший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса – деди.

Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтиб кетди.