Вашингтон Пекинни Тайванга босим ўтказишни тўхтатишга чақирди
Вашингтон Хитойнинг Тайван теграсидаги бузғунчилик ҳаракати фаоллашганидан хавотирда ва оролнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш тизимларини қўллаб-қувватлайди.
Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайснинг айтишича, Вашингтон Пекинни Тайванга ҳарбий, дипломатик ва иқтисодий босим ўтказишни тўхтатишга чақиради.
Хитой давлат оммавий ахборот воситаларининг Тайван қирғоқларида хитойлик ҳарбийлар фаоллашгани ҳақида хабарларидан кейин АҚШ давлат департаменти шундай баёнот билан чиқди.
Прайснинг сўзларига кўра, АҚШ Тайван хавфсизлигини таъминлаши билан боғлиқ ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришда собит туради.