Дунё янгиликлари
Коронавируснинг омикрон-штамми ҳозиргача дунёнинг 77 та мамлакатида қайд этилди
Чоп этилди
Dekabr 17, 2021
Коронавируснинг омикрон-штамми ҳозиргача дунёнинг 77 та мамлакатида қайд этилдиda fikr bildirishni o'chirish
Бу рақамларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус брифингда келтирди. «Омикрон» ҳақида хабар 77 мамлакатдан келди», – дея таъкидлади у. «Омикрон» коронавируснинг шу вақтгача маълум бўлган вариантлари орасида энг тез тарқаётгани ҳисобланади, биз бунчалик юқори суръат билан тарқалиш ҳолатини бошқа вариантларда кўрмагандик», – қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.
“Омикрон-штаммини фақат вакцина билан тўхтатиб бўлмаяпти, санитар чоралар ҳам кўрилиши керак, жумладан, ниқоб тақиш, масофа сақлаш, хонани шамоллатиш ва шахсий гигиенага амал қилиш вирус тарқалишига қарши курашда ҳамон асосий чора ҳисобланади”, дея таъкидлади ЖССТ раҳбари.