БАА Рамазон ойида 50 та давлатнинг муҳтож аҳолсига таом улашмоқчи
Муборак Рамазон ойида Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати муҳтожларга бир миллиард порциялик овқат тарқатади, деди БАА вице-президенти, Бош вазири ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум.
Озиқ-овқат ёрдами дунёнинг 50 мамлакатидаги ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига йўналтирилади. Акция Рамазон ойининг биринчи кунидан бошланади ва режа тўлиқ амалга оширилгунга қадар давом этади. Шайх Муҳаммад таъкидлаганидек, ҳозирда дунёда 800 миллион киши очликдан азият чекмоқда.
«Бизнинг инсонийлигимиз ва динимиз уларга ёрдам қўлини чўзишга буюради», деди бош вазир. У оч-наҳорларга таом улашиш энг яхши садақа эканини таъкидлади. Кампания Muhammad (MBRGI) фонди томонидан ташкил этилган.
Ўтган йили БАА маъмурлари 47 мамлакатдаги муҳтожларга 220 миллион, 2020 йилда эса 15 миллиондан ортиқ, шу жумладан COVID-19 пандемиясидан жабрланганлар учун таом улашган.
«Бирлашган Араб Амирликлари ўзининг гуманитар кампаниялари орқали хайрия маданиятини ривожлантириш ва одамлар ҳаётини ўзгартириш учун жамоавий ҳаракат қобилиятини таъкидлашни мақсад қилган», — дейилади БАА ҳукумати баёнотида.